Live
1
Ўзбек

Садио Мане она шаҳрида Манго плантацияси қурилишига 20 млн $ сармоя киритди

Футбол
22 сентябр, 07:14
Машҳур футболчи мунтазам равишда Африкада турли хайрия ишларига пул ажратиб туради.
Садио Мане она шаҳрида Манго плантацияси қурилишига 20 млн $ сармоя киритди
Фото: 433

Мане аввалроқ ўзининг туғилган шаҳри Бамбалида мактаб, шифохона, масжид ва ёқилғи қуйиш шохобчаси қурилишини молиялаштирган эди. Эндиликда эса Садио «SM10 AGRO» деб номланган кенг кўламли манго етиштириш лойиҳасига 20 миллион доллар сармоя киритмоқда.

Лойиҳа 1000 дан ортиқ иш ўрни яратиши кутилмоқда ва манго плантациялари, қайта ишлаш корхоналари, қишлоқ хўжалиги ўқув маркази ва илмий-тадқиқот объектларини ўз ичига олади.

«Мен ўз еримиздаги бойлик ўзимизда қолишини хоҳлайман. Фойда одамларимизга тегиши керак», - деди Мане Бамбалидаги лойиҳа тақдимотида.

Бугунги янгиликлар