«Рома»нинг собиқ яримҳимоячиси Франческо Тотти 48 ёшида профессионал футболга қайтиш имкониятини кўриб чиққанини маълум қилди. Италиялик афсона бу ҳақда «Оltrе» номли янги китобида ёзган.
Тоттининг сўзларига кўра, у «Женоа» ва «Комо» клубларидан келиб тушган таклифларни рад этган. Футболчининг таъкидлашича, жисмоний ҳолати яна профессионал даражада ўйнаш имконини берган, бироқ у учун муҳим савол бошқа масалада бўлган.
«48 ёшимда «Женоа» ва «Комо»га рад жавобини бердим. Танам футболга қайтишга тайёр эди, аммо бир саволга жавоб беришим керак эди: «Мен «Рома»га қарши ўйнашга тайёрманми?» Ичимдаги жавоб аниқ эди, шу сабабли рад этдим», — деб ёзган Тотти ўз автобиографиясида.
Тотти бутун профессионал фаолиятини «Рома» сафида ўтказган. У Рим клубида 1993 йилдан 2017 йилгача тўп тепган.
Маълумот учун, Тотти «Рома» сафида 785 та баҳсда майдонга тушиб, 307 та гол урган ва 205 та голли узатмани амалга оширган.