Live
1
Ўзбек

Пимблетт: «Топурияни фаолиятини якунлашга мажбур қиламан»

MMA
17 ноябр, 02:35
Британиялик спортчи навбатдаги жангини Илияга қарши ўтказиш истагини билдирди.
Пимблетт: «Топурияни фаолиятини якунлашга мажбур қиламан»
Фото: Getty Images

UFC жангчиси Пэдди Пимблетт навбатдаги жангини Илия Топурияга қарши ўтказиш истагини билдирди.

Британиялик спортчи рақибини мағлуб этиб, уни фаолиятини якунлашга мажбур қилишни хоҳлаётганини айтди.

«Ҳозир дивизионда вазият анча чигал. Чемпионлик камари январ ойида мени мағлуб этган Жастин Гейжида. Лекин унинг кейинги режалари ҳеч кимга маълум эмас.

У жанг қилишда давом этадими ёки фаолиятини якунлайдими, буни билмаймиз. Аввало, унинг келажагига ойдинлик киритилишини кутишимиз керак.

Ҳамма менинг Гейжи билан яна жанг қилишимни кўришни истайди. Шунингдек, Илия билан ҳам мамнуният билан октагонга чиққан бўлардим. Ҳатто уни фаолиятини якунлашга мажбур қилишдан ҳам хурсанд бўлардим», — деди Пимблетт.

Аввалроқ Топурия навбатдаги жангини 2027 йилнинг биринчи ярмида ўтказиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди. Ҳозирча Пимблетт ва Топурия ўртасидаги эҳтимолий жанг юзасидан расмий келишув мавжуд эмас.

Бугунги янгиликлар