Live
2
Ўзбек

Топурия қачон жанг ўтказишга тайёр бўлиши маълум қилинди

MMA
16 сентябр, 12:37
Жангчининг мураббийи билан гаплашган журналист бу ҳақда маълумот берди.
Топурия қачон жанг ўтказишга тайёр бўлиши маълум қилинди
Foto: Getty Images

UFC’нинг икки вазн тоифасида собиқ чемпиони, грузиялик Илия Топурия навбатдаги жангини 2027 йил феврал ойидан олдин ўтказишга тайёр бўлмайди. Бу ҳақда журналист Алваро Колменейро хабар берди.

«Мен Илия Топуриянинг жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийи Хесус Галио билан суҳбатлашдим. Унинг айтишича, Илия Майамида аста-секин машғулотларга қайтмоқда ва феврал ойидан бошлаб жанг қилишга тайёр бўлади.

Унинг қайтиши учун асосий икки вариант ҳануз Жастин Гейжи ёки Пэдди Пимблетт бўлиб қолмоқда. Бироқ унинг жамоаси Гейжи билан реванш ўтказишни талаб қилади»,
— деб ёзди Колменейро Х ижтимоий тармоғида.

Топурия 29 ёшда. Грузиялик жангчи 2020 йилдан буён UFCда иштирок этиб келмоқда. 2024 йилда у ярим енгил вазн тоифасида (65 кг гача) чемпион бўлди ва кейин бир марта титулини ҳимоя қилди. 2025 йилда эса енгил вазн тоифасида (70 кг гача) чемпионлик унвонини қўлга киритди. Унинг UFCдаги умумий рекорди — 9 та ғалаба ва 1 та мағлубият (Гейжига қарши).

Бугунги янгиликлар