Live
1
Ўзбек

«Ман Сити» Ҳоландни қанчага сотишга тайёрлиги маълум бўлди

Футбол
17 ноябр, 02:10
Ҳозирча ҳужумчининг келажаги борасида якуний қарор қабул қилинмаган.
«Ман Сити» Ҳоландни қанчага сотишга тайёрлиги маълум бўлди
Фото: Getty Images

Англиянинг «Манчестер Сити» клуби норвегиялик ҳужумчи Эрлинг Ҳоландни ёзги трансфер ойнасида сотиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда El Nacional нашри хабар берди.

Маълум қилинишича, «шаҳарликлар» раҳбарияти молиявий қоидабузарликлар билан боғлиқ можаро ва клуб келажаги атрофидаги ноаниқлик сабабли Ҳоланднинг эҳтимолий кетишига кўникишга мажбур бўлган.

Қайд этилишича, «Манчестер Сити» 26 ёшли тўпурар учун камида 175 миллион евро талаб қилмоқчи. Айни пайтда футболчига «Реал», «Барселона», «ПСЖ» ва «Ливерпул» клублари қизиқиш билдирмоқда.

Маълумот ўрнида, Ҳоланд ушбу мавсумда барча мусобақалар доирасида 14 та учрашувда майдонга тушиб, 14 та гол уришга муваффақ бўлди. Норвегиялик ҳужумчи жамоанинг асосий тўпурарларидан бири бўлиб қолмоқда.

Футболчининг «Манчестер Сити» билан амалдаги шартномаси 2034 йилгача мўлжалланган. Шу боис, унинг эҳтимолий трансфери катта маблағ талаб қилиши кутилмоқда.

Ҳозирча Ҳоланднинг келажаги борасида якуний қарор қабул қилинмаган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Сити Манчестер Сити
Бугунги янгиликлар