UEFA FIFA президентлиги учун ўтказиладиган сайловда Жанни Инфантинога муносиб рақобатчи бўла оладиган номзод изламоқда. Асосий вариантлардан бири сифатида Португалия миллий жамоасининг собиқ футболчиси Луиш Фигу кўриб чиқилмоқда.
Foot Mercato нашри маълумотига кўра, UEFAнинг бир қатор юқори лавозимли раҳбарлари Фигуни FIFA президентлигига ўз номзодини қўйишга ундамоқда. Айни пайтда Европа футбол ташкилотида маслаҳатчи сифатида фаолият юритаётган португалиялик мутахассис кўплаб футбол амалдорларининг қўллаб-қувватловига эга.
Бироқ UEFA раҳбариятида Фигунинг эҳтимолий номзоди борасида якдиллик йўқ. derbyderbyderby.it нашрининг таъкидлашича, ташкилотдаги айрим мутасаддилар унинг сайловда иштирок этишига қарши.
Шу сабабли ҳозирча Фигунинг FIFA президентлиги учун курашга қўшилиши аниқ эмас. Унинг номзоди юзасидан муҳокамалар давом этмоқда.
Ҳозирча португалиялик собиқ футболчининг ўзи сайловда қатнашиш нияти ҳақида расмий баёнот бермаган. Аввалроқ Фигу Моуриниони Португалия миллий жамоаси бош мураббийи сифатида кўраётгани маълум қилинганди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади