Бугун
47
Ўзбек

«Рома» Эрмосо билан шартномани узайтириш бўйича музокара олиб бормоқда

Футбол
11 ноябр, 14:19
Янги келишувга кўра унинг маоши камайтирилади.
«Рома» Эрмосо билан шартномани узайтириш бўйича музокара олиб бормоқда
Фото: Getty Images

Италиянинг «Рома» клуби ҳимоячи Марио Эрмосо билан шартномани узайтириш бўйича музокаралар ўтказмоқда. Бу ҳақда Tuttosport нашри хабар берди.

Манбага кўра, томонлар 30 ёшли футболчининг Рим клуби билан шартномасини яна бир ёки икки йилга узайтиришни муҳокама қилмоқда. Шунингдек, келишувни яна бир мавсумга узайтириш имконияти ҳам назарда тутилган.

Қайд этилишича, янги шартнома шартларига кўра, Эрмосонинг маоши камаяди. Бироқ бу ҳолат томонларнинг музокаралар олиб боришига тўсқинлик қилиши кутилмаяпти.

Маълумот учун, Эрмосо «Реал» клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. Футболчи катталар даражасидаги фаолияти давомида «Эспанёл», «Атлетико», «Байер» ва бошқа жамоаларда тўп тепган. Айни вақтда унинг трансфер қиймати 7 миллион еврони ташкил этмоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Рома Рома
Бугунги янгиликлар