Италия А Серияси тарихида илк бор бир шаҳарнинг икки жамоаси чемпионатнинг дастлабки 11 турини мағлубиятсиз якунлади.
Гап Римнинг «Лацио» ва «Рома» клублари ҳақида кетмоқда. Айни пайтда «Лацио» мусобақа турнир жадвалида пешқадамлик қилаётган бўлса, «Рома» 3-ўринни эгаллаб турибди.
Эътиборлиси, ҳар икки жамоа ҳам мавсум бошидан буён бирор марта мағлубиятга учрамади. Бу Италия чемпионати тарихида илгари кузатилмаган натижа ҳисобланади.
Рим дербиси биринчи давранинг 15-турида, 13 декабр куни бўлиб ўтади. Унгача жамоалар яна 3 тадан учрашув ўтказади. Агар ҳар икки клуб ҳам мағлубиятсиз сериясини давом эттирса, ўзаро баҳсга енгилмаган ҳолда етиб келиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, «Лацио» сўнгги бор 2000 йилда, «Рома» эса 2001 йилда Италия чемпиони бўлган. Аввалроқ «Лацио» Гаттузо билан шартномани узайтирмоқчи экани маълум қилинганди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади