Live
1
Ўзбек

«Арсенал» Гокершни фақат бир шарт билан сотади

Футбол
22 сентябр, 08:24
Швециялик ҳужумчи қишки трансфер ойнасида Лондон клубини тарк этиши мумкин.
«Арсенал» Гокершни фақат бир шарт билан сотади
Foto: Getty Images

«Арсенал» ҳужумчиси Виктор Гокерш қишки трансфер ойнасида жамоани тарк этиши мумкин. Бу ҳақда Caught Offside хабар берди.

Манбага кўра, швециялик форвард Лондон клубидаги ҳозирги ролидан норози. Футболчига «Милан», «Ювентус», «Ал Аҳли» ва «Ал Иттиҳод» клублари қизиқиш билдирмоқда.

Бироқ «Арсенал» Гокершни сотишга шошилмаяпти. Клуб ҳужумчини фақат унинг ўрнига янги марказий форвард сотиб олинган тақдирда қўйиб юборишга тайёр. Шу сабабли қишки трансфер ойнасида жамоанинг ҳужум чизиғидаги режалар Гокершнинг келажагига бевосита таъсир қилиши мумкин.

Гокерш ушбу мавсумда барча мусобақалар доирасида бешта баҳсда майдонга тушди, бироқ ҳозирча самарали ҳаракатлари билан ажралиб турмади.

Маълумот учун, Тransfermarkt портали 27 ёшли ҳужумчининг бозор қийматини 65 миллион еврога баҳоламоқда. Гокерш «Арсенал» сафига ўтганидан кейин асосий таркибдаги ўрнини мустаҳкамлаш учун курашмоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Арсенал Арсенал
Бугунги янгиликлар