«Арсенал»нинг 16 ёшли яримҳимоячиси Макс Доумен Англия миллий жамоасига чақирилиши мумкин. Бу ҳақда The Sun хабар берди.
Манбага кўра, Англия миллий жамоаси бош мураббийи Томас Тухел УEФА Миллатлар лигасининг яқин баҳслари олдидан ёш футболчини таркибга жалб этиш имкониятини кўриб чиқмоқда.
Англия жамоасида Деклан Райс, Коул Палмер, Маркус Рэшфорд, Кобби Майну ва Тино Ливраменто турли сабабларга кўра сафдан чиқди. Уларнинг ўрнига Морган Гиббс-Уайт ва Жеймс Гарнер аллақачон таркибга қўшилган.
Тhe Sun маълумотига кўра, асосий таркибдаги йўқотишлардан олдин ҳам Тухел мамлакатдаги энг иқтидорли ёш футболчиларни кузатишни режалаштирган. Доумен ҳам мутахассис эътиборидаги футболчилардан бири бўлган.
Энди 16 ёшли яримҳимоячига Англия миллий жамоасида ўзини кўрсатиш имконияти берилиши мумкин.