«Манчестер Юнайтед» келаси йили ҳимоя чизиғини кучайтиришни режалаштирмоқда. Инсайдер Экрем Конур ижтимоий тармоқлар орқали «қизил иблислар»нинг уч нафар номзодини маълум қилди.
Манбага кўра, клубнинг қисқа рўйхатидан «Лечче» вакили Тяаго Габриел, «Эвертон» ҳимоячиси Жерред Брейтуейт ва «Штутгарт» футболчиси Финн Елч жой олган.
«Манчестер Юнайтед» Англия Премер-лигасининг дастлабки беш турида саккизта гол ўтказиб юборди. Майкл Кэррик шогирдлари ушбу баҳсларда беш очко жамғарган ва турнир жадвалининг 12-поғонасидан жой олган.
«Қизил иблислар»нинг навбатдаги АПЛ баҳси «Олд Траффорд» стадионида «Тоттенҳэм»га қарши ўтказилади.
Маълумот учун, «Манчестер Юнайтед» янги мавсумда ҳимоя чизиғидаги муаммоларни бартараф этиш учун трансфер бозорида марказий ҳимоячи изламоқда.