«Реал» раҳбариятининг Жозе Моуринионинг жамоа бош мураббийи сифатидаги келажаги борасидаги позицияси маълум бўлди. Тhe Touchlinе хабарига кўра, Мадрид клуби португалиялик мутахассисни жамоа учун мос мураббий деб ҳисоблашда давом этмоқда.
Манбага кўра, «Реал» раҳбарияти жамоа таркибида ўзига хослиги кучли ва катта амбицияларга эга футболчилар кўплигини ҳисобга олмоқда. Клубда айнан Моуринио каби тажрибали мутахассис бундай таркибни бошқара олишига ишонч билдирилмоқда.
Португалиялик мураббий «Реал»ни ушбу мавсум бошланишидан олдин қабул қилиб олган. Унинг қўл остида Мадрид клуби Ла Лига турнир жадвалининг дастлабки етти туридан сўнг 15 очко жамғарган ва тўртинчи ўринда бормоқда.
«Реал»нинг пешқадам «Барселона»дан фарқи олти очкони ташкил қилмоқда. Каталонияликлар ушбу босқичда очко йўқотмаган.
Маълумот учун, Моуринио аввал ҳам «Реал»ни бошқарган ва Мадрид клуби билан бир неча мавсум давомида фаолият юритган.