Live
1
Ўзбек

«Челси» ва «Ливерпул» португалиялик футболчи учун курашади

Футбол
22 сентябр, 06:00
18 ёшли ҳимоячининг «Бенфика» билан шартномаси 2031 йилгача амал қилади.
«Челси» ва «Ливерпул» португалиялик футболчи учун курашади
Foto: Getty Images

«Бенфика»га тегишли қанот ҳимоячиси Даниел Банжаки фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Экрем Конур ижтимоий тармоқларида хабар берди.

Манбага кўра, 18 ёшли латерал хизматларига «Челси» ва «Ливерпул» клублари қизиқиш билдирмоқда. Англия клублари ёш футболчини ўз сафига қўшиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

«Бенфика» эса Банжакини сотишдан камида 50 миллион евро ишлаб олишни режалаштирмоқда. Португалия клуби футболчи билан шартномани 2031 йил июнигача тузган.

Тransfermarkt маълумотларига кўра, ҳимоячининг бозор қиймати 5 миллион еврога баҳоланмоқда. Бироқ «Бенфика» футболчи учун анча юқори сумма олишни кўзламоқда.

Даниел Банжаки ушбу мавсум Португалия чемпионатида икки баҳсда майдонга тушди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Челси Челси
  • Ливерпул Ливерпул
  • Benfica Benfica
Бугунги янгиликлар