Live
1
Ўзбек

«Бавария» Барколядан нега воз кечганини тушунтирди

Футбол
22 сентябр, 05:23
Мюнхенликлар ҳужумчи учун сўралган маблағни клуб учун жуда юқори деб ҳисоблаган.
«Бавария» Барколядан нега воз кечганини тушунтирди
Foto: Getty Images

«Бавария» спорт директори Макс Эберл ёзги трансфер ойнасида «ПСЖ» ҳужумчиси Бредли Барколяни жамоага олиб келиш имконияти кўриб чиқилганини маълум қилди. Бироқ клуб футболчи учун сўралган маблағдан қониқмаган.

«Ҳа, биз Бредли вариантини кўриб чиққандик. Аммо бундай суммаларни эшитганингизда... Бу биз учун жуда кўп. Луис Диас билан эса вазият бошқача эди. У — одамлар стадионга келишига сабаб бўладиган футболчи», — деди Эберл Спорт Bild нашрига.

Эслатиб ўтамиз, Барcола ёзги трансфер ойнасида «ПСЖ»дан «Ливерпул»га 125 миллион евро эвазига ўтганди. 24 ёшли вингер янги жамоаси сафида барча турнирларда бешта баҳсда майдонга тушди, бироқ ҳали гол ёки ассист қайд этмади.

Маълумот учун, «Бавария» ёзда Луис Диасни ҳам ўз сафига қўшиб олди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Бавария Бавария
  • Ливерпул Ливерпул
  • ПСЖ ПСЖ
Бугунги янгиликлар