Бугун
23
Ўзбек

«Ливерпул» Араухони тўлиқ сотиб олиш бўйича «Барса» билан музокара бошлайди

Футбол
21 сентябр, 23:15
«Қизиллар» Роналднинг ҳозиргача кўрсатган ўйинидан тўлиқ мамнун.
«Ливерпул» Араухони тўлиқ сотиб олиш бўйича «Барса» билан музокара бошлайди
Фото: Getty Images

«Ливерпул» ҳимоячи Роналд Араухони тўлиқ сотиб олиш ниятида. Бу ҳақда журналист Хуан Хесус хабар берди.

Мерсисайдликлар қишки трансферлар ойнаси очилиши арафасида «Барселона» билан музокараларни бошлайди.

«Қизиллар» раҳбарияти уругвайлик футболчининг трансферини асосий вазифа деб ҳисобламоқда. Клуб вакиллари ҳам Араухонинг ҳозиргача кўрсатган ўйинидан тўлиқ мамнун.

Эслатиб ўтамиз, Роналд шу ёзда «Ливерпул» сафига келиб қўшилганди. Ҳимоячи бу мавсум барча мусобақалар доирасида 7 та учрашувда майдонга тушиб, 1 ассист амалга оширди.

Маълумот ўрнида, Андони Ираола бошчилигидаги «Ливерпул» АПЛнинг дастлабки 5 туридан кейин 9 очко жамғарган. Мерсисайдликлар турнир жадвалида 6-ўринни эгаллаб турибди.

Жамоа ушбу чемпионатда ҳозирча бирор марта ҳам мағлубиятга учрамади. Аввалроқ Араухо АПЛ ва Ла Лигани солиштирганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ливерпул Ливерпул
  • Барселона Барселона
Бугунги янгиликлар