Live
1
Ўзбек

«Ливерпул» қишда Араухони «Барселона»дан тўлиқ сотиб олиши мумкин

Футбол
21 сентябр, 14:18
Музокаралар қишки трансфер ойнаси олдидан бошланиши кутилмоқда.
«Ливерпул» қишда Араухони «Барселона»дан тўлиқ сотиб олиши мумкин
Фото: Getty Images

«Ливерпул» клуби «Барселона» ҳимоячиси Роналд Араухони тўлиқ трансфер қилиш бўйича музокараларни қачон бошлаши маълум бўлди.

Журналист Хуан Хесуснинг хабар беришича, музокаралар қишки трансфер ойнаси олдидан бошланиши кутилмоқда. Мерсисайдликлар раҳбарияти уругвайлик футболчининг тўлиқ трансферини мутлақ устувор вазифа сифатида кўрмоқда.

Клубда Араухонинг ҳозирги ўйинларидан тўлиқ қониқишмоқда ва уни жамоада сақлаб қолишни исташмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Араухо ўтган ёзда «қизиллар» футболчисига айланган. Ҳозирга қадар у мавсум давомида барча турнирлар доирасида 7 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та голли узатмани амалга оширди.

Андони Ираола бошчилигидаги «Ливерпул» Англия Премер-лигасининг дастлабки беш туридан сўнг тўққиз очко билан турнир жадвалида олтинчи ўринни эгаллаб турибди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ливерпул Ливерпул
Бугунги янгиликлар