Give Me Sport портали 2026 йилги «Олтин тўп» учун даъвогарлар рейтингини янгилади.
Совринни қўлга киритиш имконияти энг юқори футболчи сифатида «Барселона» ва Испания миллий жамоаси вингери Ламин Ямал қайд этилган.
Иккинчи ўринни Ҳарри Кейн эгаллаган. Учинчи поғонадан эса «Барселона» яримҳимоячиси Родри жой олган. Испаниялик футболчи 2024 йилда «Олтин тўп» соҳиби бўлган эди.
Give Me Sport рейтингидаги кучли ўнлик:
1. Ламин Ямал — «Барселона»
2. Ҳарри Кейн — «Бавария»
3. Родри — «Барселона»
4. Килиан Мбаппе — «Реал»
5. Лионел Месси — «Интер Майами»
6. Усмон Дембеле — «ПСЖ»
7. Майкл Олисе — «Бавария»
8. Жуд Беллингҳэм — «Реал»
9. Деклан Райс — «Арсенал»
10. Хвича Кварацхелия — «ПСЖ»
Маълумот учун, «Олтин тўп» мукофоти 26 октябр куни Лондонда ўз эгасига топширилади.