«Бавария» клуби марказий ҳимоячиси Ким Мин Жэ бир қатор Европа клубларининг эътиборини тортди.
Инсайдер Экрем Конурнинг маълум қилишича, кореялик футболчининг келажагини «Тоттенҳэм», «Астон Вилла», «Ювентус» ва «Милан» клублари кузатиб бормоқда. Клублар январда уни ижарага олиш таклифи билан чиқиши мумкин.
Ўз навбатида «Бавария» ҳам футболчисини ижарага бериш бўйича таклифларни кўриб чиқади. Бунга унинг жамоада етарлича ўйин амалиётига эга бўлмаётгани сабаб бўлмоқда.
Маълумот учун, Мин Жэ 2023 йилда «Наполи»дан «Бавария»га кўчиб ўтган. Бу мавсумда Мюнхен клуби сафида барча турнирлар доирасида 5 та учрашувда майдонга тушди. Transfermarkt портали унинг бозор қийматини 20 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.
Аввалроқ «Бавария» раҳбарияти кореялик ҳимоячи билан унинг келажаги борасида музокара ўтказишни режалаштираётгани хабар қилинганди.