Ўзбекистон футзал миллий жамоаси Европада тайёргарликни давом эттирмоқда. Йиғин доирасида футзалчилар Нидерланияга қарши беллашди. Унда Европа вакили минимал ҳисобда ғалаба қозонди.
Бунга қадар Ўзбекистон миллий жамоаси Венгрияга қарши иккита баҳсда майдонга чиққан. Илк баҳсда ғалаба қозонган. Иккинчисида мағлуб бўлганди.
Маълумот учун, жамоалар бир неча кундан кейин яна ўзаро иккинчи ўртоқлик баҳсида қатнашади. Шундан кейин миллий жамоанинг хориждаги йиғини якунига етади.
Ўртоқлик ўйини
Нидерландия – Ўзбекистон 1:0
Ўзбекистон (бошланғич бешлик): 12.Аббос Элмуродов, 6.Илҳомжон Ҳамроев, 7.Беҳруз Самиев, 8.Хусниддин Нишонов, 9.Аброр Ахмедзянов.
Захирадагилар: 1.Шавкат Ибрагимов, 2.Хайрулло Солиҳов, 3.Машраб Адилов (с), 4.Жасур Ўринбосаров, 5.Шахзоджон Саъдиев, 10.Шахрам Фахриддинов, 11.Суннатилла Жўраев, 13.Шохжаҳон Шоназаров, 14.Асилбек Вафоев.