Live
2
Ўзбек

Аббосбек Файзуллаев: «Миллий жамоага ким келса ҳам ўзини намоён этишга ҳаракат қилади»

Футбол
21 сентябр, 10:57
    2
Миллий жамоа бугундан Тошкентда йиғинни бошлади.
Аббосбек Файзуллаев: «Миллий жамоага ким келса ҳам ўзини намоён этишга ҳаракат қилади»
Фото: ЎФА

Ўзбекистон миллий жамоаси Тошкентда ўқув-йиғин машғулотларини бошлади. Дастлабки кунги машғулотлар якунига етди. Миллий жамоа яримҳимоячиси Аббосбек Файзуллаев журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди.

«Миллий жамоага қайтиш ёқимли. 2-3 ойдан кейинги илк йиғинимиз. Ҳаммада яхши кайфият. Йиғинга чақирилган ўйинчилар келмоқда. Ўйлайманки, ушбу ўқув-йиғиндан ўзимиз учун керакли фойдани оламиз.

Барибир янги футболчилар чақирилган. Лекин кучсиз ўйинчилар чақирилмайди. Йиғинга келган ҳар бири муносиб бўлади. Ким келишидан қатъий назар, ўзини намоён этишга ҳаракат қилади. Янги келганлар билан йиғин давомида танишамиз», — деди Файзуллаев.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий жамоаси 24 сентябр куни Фарғонада Эронга қарши дастлабки ўртоқлик беллашувида майдонга тушади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ўзбекистон Ўзбекистон
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

2 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар