Ўзбекистон делегацияси XX ёзги Осиё ўйинларидаги дастлабки олтин медалини қўлга киритди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Каратэ бўйича -67 кг вазн тоифасида иштирок этган Абдулваҳоб Рашидов мусобақа давомида барча рақибларини мағлуб этиб, Осиё ўйинлари чемпионига айланди.
Рашидов финал баҳсида мезбон Япония вакили Юго Козакига қарши татамига чиқди. Олтин медал учун кечган ҳал қилувчи қарама-қаршиликда Абдулваҳоб рақибидан устун келиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди.
Шу тариқа, Абдулваҳоб Рашидов Ўзбекистон делегацияси ҳисобига 2026 йилги Осиё ўйинларидаги биринчи олтин медални ёзиб қўйди.
Аввалроқ аралаш жанг санъатларининг модерн йўналишида -71 кг вазн тоифасида иштирок этган Нодирбек Шавкатов бронза медалига сазовор бўлгани маълум қилинганди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади