Live
4
Ўзбек

Ромеро: «Мадрид — қизил-оқ рангда»

Футбол
21 сентябр, 02:50
«Атлетико» ҳимоячиси «Реал» устидан қозонилган ғалабадан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Ромеро: «Мадрид — қизил-оқ рангда»
Фото: Getty Images
20.09.2026 FT Испания Ла Лигаси Атлетико Мадрид Атлетико Мадрид 2 : 1 Реал Мадрид Реал Мадрид

«Атлетико» ҳимоячиси Кристиан Ромеро Испания чемпионатининг 7-турида «Реал» устидан қозонилган ғалабадан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Мадрид дербиси «матрасчилар»нинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

«Мадрид — қизил-оқ рангда! Ҳеч ким эътиборни бундан чалғитишига йўл қўйманг! Биз уч очкога тўла ҳақли эдик.

Фахр, фидойилик ва ажойиб жамоавий руҳ — буларнинг барчаси бизнинг жамоамизда бор», — дея Ромеронинг сўзларини келтиради журналист Фабрицио Романо.

Қайд этиш лозим, «Атлетико» ушбу ғалабадан кейин Ла Лигадаги очколари сонини 16 тага етказди. Диего Симеоне жамоаси 7 та турдан сўнг турнир жадвалида 2-ўринни эгаллаб турибди ва пешқадам «Барселона»дан 5 очкога ортда қолмоқда.

Маълумот ўрнида, «матрасчилар» Ла Лигадаги навбатдаги учрашувини 10 октябр куни ўтказади. Мадридликлар ушбу турда сафарда «Алавес»га қарши майдонга тушади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Атлетико Мадрид Атлетико Мадрид
  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Испания Ла Лигаси Испания Ла Лигаси
Бугунги янгиликлар