MLS 26-туридан ўрин олган «Интер Майами» ҳамда «Сан Диего» жамоалари ўртасидаги беллашув бўлиб ўтди.
Ушбу баҳсда томонлар 2:2 ҳисобидаги жанговор дурангга имзо чекди. Меҳмонлар сафида Лионел Месси ушбу учрашувда тўлиқ ҳаракат қилди ва бир голга муаллифлик қилди. Яна бир голни Луис Суарес урган бўлса, меҳмонлар сафида Андерс Дрейер дубл қайд этди.
Айни вақтда «Интер Майами» 44 очко билан умумий турнир жадвалининг 4-поғонасида бормоқда, пешқадам «Нэшвилл» билан орадаги тафовут 11 очкони ташкил этмоқда. «Сан Диего» жамоаси эса 31 очко тўплаган ҳолда жадвалда 20-ўринни банд этган.
MLS, 21 сентябр.
Интер Майами — Сан Диего 2:2
Голлар: Месси 24, Суарес 74 — Дрейер 12, 82 (дубл).
Интер Майами — Сент Клейр, Мура, Каземиро, Фалкон, Кайседо (Регилон 69), Брайт, Галарза (Шоу 69), де Паул, Бертераме (Пинтер 87), Месси, Суарес.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади