Live
2
Ўзбек

Месси 49-совринини қўлга киритиб, жаҳон рекордини янгилади

Футбол
16 сентябр, 23:00
    57
Бу кўрсаткич бўйича 2-ўринда Леонинг «Барса»даги собиқ жамоадоши Дани Алвес бормоқда.
Месси 49-совринини қўлга киритиб, жаҳон рекордини янгилади
Фото: Getty Images

«Интер Майами» футболчиси Лионел Месси фаолиятидаги 49-совринини қўлга киритди ва футбол тарихида энг кўп жамоавий соврин ютган футболчи сифатида ўз рекордини янгилади.

Campeones Cup баҳсида «Интер Майами» Мексиканинг «Круз Азул» клубини 2:0 ҳисобида мағлуб этиб, ўз тарихида илк бор ушбу совринга эга чиқди.

Бу кўрсаткич бўйича 2-ўринда Мессининг «Барселона»даги собиқ жамоадоши Дани Алвес бормоқда. Фаолиятини якунлаган бразилиялик футболчи 45 та соврин қўлга киритган.

Маълумот ўрнида, Месси 2023 йилдан буён «Интер Майами» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Унинг клуб билан шартномаси 2028 йилга қадар мўлжалланган.

Аргентиналик футболчи «Интер Майами» сафида барча мусобақаларда 115 та ўйин ўтказиб, 100 та гол урган ва 58 та ассист амалга оширган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Интер Майами Интер Майами
  • Круз Азул Круз Азул
  • Campeones кубоги Campeones кубоги
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

57 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар