«Насаф» клуби ОЧЛ 2 мусобақасидаги илк ўйинини Бахрайнда «Ал Холидия» жамоасига қарши ўтказди ва унда ҳисоб очилмади – 0:0.
Учрашувдан кейин «Насаф» бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.
- Рақиб майдонида оғир ўйин ўтказдик. Биз вазифамизни ҳимояда яхши бажардик. Лекин ҳужумда бундан ҳам яхшироқ ўйнашимиз керак эди. Учрашув темпи юқори бўлмади, бу тушунарли эди. Бундай ҳавода темп юқори бўлиши мумкин ҳам эмас. Шунга қарамасдан бугун бир очкога эга бўлдик. Ўйин кечиши бўйича дурангга қараб кетаётганди ва шундай ҳам бўлди.
- «Насаф»ни ҳужумкор жамоалигини биламиз. Аммо жамоа кўпроқ ҳимояда ўйнади. Нима учун?
- Биз кўпроқ иқлим билан курашдик. Бу осон эмаслигини биламиз. Чунки рақиб жамоаси бундай об-ҳавога анча кўниккан. Улар тўпга кўпроқ эгалик қилди ва биз ҳимояландик. Ҳимояланишимиз кераклигини йигитларга таъкидлагандик. Боя айтиб ўтганимдек, қарши ҳужумда ишларимиз яхши бўлмади. Ўйинга кўп йўқотишлар ва тўлиқ таркиб билан келмадик. Бу ҳам ўйинга ўз таъсирини кўрсатди.
- Чемпионатда ўтган ўйинда 6:2 ҳисобида ғалаба қозондинглар. Бу ўйинда эса иккитагина имконият бўлди. Балки сабаб фақатгина об-ҳаво билан боғлиқ эмасдир?
- Албатта, сабаб об-ҳаво эмас. Буни баҳона қилаётганимиз йўқ. Айтганимдек, ҳужумдаги вазифаларимизни бажара олмадик. Ҳужумдаги футболчиларимиз фаол ва кескин ҳаракат қилишмади. Бугунги учрашувдаги асосий муаммоларимиздан бири бўлди. Охирги ўйинларда битта таркиб билан ўйнаяпмиз. Бу ўйинга эса йўқотишлар билан келдик ва бу ҳам таъсир қилди» - дея Бердиевнинг сўзларини келтиради Tribuna.uz мухбири.
Рўзиқул Бердиев: «Ҳимояда яхши ўйнадик, аммо ҳужумдаги вазифаларимизни бажара олмадик»
Эксклюзив
16 сентябр, 17:36
«Насаф» бош мураббийи «Ал Холидия»га қарши баҳсдан сўнг ўз фикрларини билдирди.
Фото: Насаф ПФК
16.09.2026
FT
Осиё Чемпионлар Лигаси 2
Al Khalidiyah
0
:
0
Насаф