Live
1
Ўзбек

Рўзиқул Бердиев: «Ҳавони иссиқлиги биз учун биринчи муаммо»

Эксклюзив
15 сентябр, 17:41
«Насаф» бош мураббийи «Ал Халдия»га қарши баҳс олдидан матбуот анжуманида иштирок этди.
Рўзиқул Бердиев: «Ҳавони иссиқлиги биз учун биринчи муаммо»
Фото: Насаф ПФК
16.09.2026, 12:00 Осиё Чемпионлар Лигаси 2 Al Khalidiyah Al Khalidiyah - : - Насаф Насаф

Қаршининг «Насаф» клуби ОЧЛ 2 мусобақасидаги илк ўйинини Баҳрайнда «Ал Халдия» жамоасига қарши ўтказади.

Ўйин олдидан ташкил этилган матбуот анжуманида «Насаф» бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ва дарвозабон Абдувоҳид Неъматов қатнашдилар.

Рўзиқул Бердиев: - Бу турнирнинг биринчи ўйини. Иккала жамоа ҳам яхши натижа билан бошлашни хоҳлайди. Биз бу учрашувга яхши тайёргарлик кўрдик. Албатта, эртанги рақибимиз анча жиддий. Барқарор ўйнайдиган, тажрибали футболчиларга эга жамоа. Бор кучимизни берамиз ва турнир стартини яхши натижа билан бошлашга ҳаракат қиламиз.

- Узоқ масофа ва иқлим ўзгаришидан кейин бу ўйинга тайёргарлик қандай бўлади?

Абдувоҳид Неъматов: - Худо хоҳласа, эртага турнирни бошлаймиз. Мусобақага тайёрмиз. Насиб қилса, ғалаба қозониб, мухлисларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз. Эртага биз ҳам, рақибимиз шу иссиқда ўйнаймиз. Худо хоҳласа, боримизни бериб ҳаракат қиламиз.

- Бахрайнга охирги финалдаги ёмон натижадан кейин энди қайтдингиз. Бу эртанги учрашувга таъсир қиладими?

Рўзиқул Бердиев: - Бунга анча бўлди. Бахрайнни «Ал Мухаррақ» жамоаси билан финалда ўйнаганимиз бу ҳам тарихий воқеа бўлганди. Тарихда қолди. Финалга етиб келиш биз учун ёмон натижа бўлмаган. Лекин бунга анча вақт бўлди. Эртага «Ал Мухаррақ» билан эмас, «Ал Халдия» билан ўйнаймиз. Бу жамоани яхши биламиз, яхши ўргандик. Тажрибали, барқарор жамоа. Ўйлайманки, эртанги натижа финалдан фарқ қилади.

- Эртанги ўйинда сиз учун энг муаммоли ўйинчи ким бўлади ва иқлим сизларга таъсир қиладими?

Рўзиқул Бердиев: - Ҳавони иссиқлиги биз учун биринчи муаммо. Рақиб жамоани ўрганганимизда тажрибали легионерлари бор. Албатта, улардан хавф кутамиз. Йигитларимизга барча маълумотларни бердик. Футболчиларимиз рақиб ўйинчилари ҳақида тўлиқ маълумотга эга. Ҳавони анча иссиқлигини кўряпмиз. Намлик жуда юқори. Шунга қарамасдан футбол ўйнаш учун барча имкониятлар бор. Йигитларимиз буни енгиб ўтади», - дея матбуот анжуманидаги сўзларни келтиради Tribuna.uz журналисти.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Al Khalidiyah Al Khalidiyah
  • Насаф Насаф
  • Осиё Чемпионлар Лигаси 2 Осиё Чемпионлар Лигаси 2
Бугунги янгиликлар