Аргентина миллий жамоаси сентябр охири ва октябр ойи бошида учта ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Бу ҳақда жамоанинг расмий сайти хабар берди.
Лионел Скалони шогирдлари биринчи учрашувни 30 сентябр куни Кордова провинциясидаги Боливияга қарши ўтказади.
Қолган икки баҳс эса Буэнос-Айресдаги «Ривер Плейт» стадионида бўлиб ўтади. 3 октябр куни Аргентина Буркина-Фасо билан, 6 октябр куни эса Бенин билан куч синашади.
Маълумот учун, Аргентина 2026 йилги жаҳон чемпионатида финалга қадар етиб борган ва ҳал қилувчи баҳсда Испанияга қўшимча таймда 0:1 ҳисобида мағлуб бўлган.