Live
11
Ўзбек

«Ланс» бош мураббийи билан шартномани бекор қилди

Футбол
15 сентябр, 15:04
Шунингдек, унинг икки ёрдамчи ҳам вазифасидан озод этилган.
«Ланс» бош мураббийи билан шартномани бекор қилди
Фото: Getty Images

«Ланс» клуби бош мураббий Дино Топпмёллер билан шартномани ўзаро келишув асосида бекор қилди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берди.

«Жамоа ҳаёти, иш жараёни ва мураббийлар штаби фаолиятини ташкил этиш масалалари бўйича ўтказилган кўплаб муҳокамалардан сўнг бош мураббийга штабни қайта ташкил этишни маълум қилди. Дино Топпмёллер ушбу таркибий ўзгаришларни қўллаб-қувватлай олмагани сабаб, клуб масъулият билан ёндашган ҳолда у ва унинг икки нафар ёрдамчиси билан ҳамкорликни тўхтатишга қарор қилди», — дейилади клуб баёнотида.

Қайд этилишича, германиялик 45 ёшли мутахассис шартномада кўзда тутилган товон тўловларининг салмоқли қисмидан ихтиёрий равишда воз кечган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ланс Ланс
Бугунги янгиликлар