Франция миллий жамоасининг янги бош мураббийи Зинедин Зидан кенгайтирилган таркибга янги ўйинчиларни киритади.
L'Équipe нашри хабар беришича, Диде Дешам даврида миллий жамоага бирор марта чақирилмаган 9 нафар футболчини киритишни режалаштирмоқда..
Манбага кўра, Зидан қуйидаги футболчиларни рўйхатга киритишни кўриб чиқмоқда: Оливе Боскали («Брайтон»), Жереми Жаке («Ливерпул»), Эстебан Лепол («Ренн»), Лукаш Да Куня («Комо»), Анди Диуф («Интер»), Пабло Пажи («Париж»), Энцо Ле Фе («Сандерленд»), Пиер Ганиу («Ланс») ва Маттие Юдол («Ланс»).
Эслатиб ўтамиз, Франция миллий жамоаси Зидан қўл остидаги илк учрашувини 25 сентябр куни сафарда Туркияга қарши ўтказади.
Французлар Миллатлар лигаси гуруҳ босқичининг 1-турида сафарда Туркия терма жамоасига қарши майдонга тушади.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади