Live
5
Ўзбек

Аморим: «Милан»нинг Европа Лигасидаги мақсади — турнирда ғолиб чиқиш»

Футбол
15 сентябр, 12:01
Италияликлар турнирдаги илк учрашувини 16 сентябр куни «Бенфика»га қарши ўтказади.
Аморим: «Милан»нинг Европа Лигасидаги мақсади — турнирда ғолиб чиқиш»
Фото: Getty Images

«Милан» бош мураббийи Рубен Аморим жамоанинг Европа Лигасидаги асосий мақсади турнирда ғолиб чиқиш эканини таъкидлади.

Италияликлар турнирдаги илк учрашувини 16 сентябр куни «Бенфика»га қарши ўтказади.

«Бу турнирда мақсадимиз аниқ — ғолиб чиқиш. Финалгача етиб боришни истаймиз. Турнирда кучли рақобатчилар кўп, шунинг учун таркибдан имкон қадар самарали фойдаланишимиз керак. Агар мотивация бўлса, исталган турнирда ғолиб чиқиш мумкин. Мақсад доимо бир — ғалаба қозониш.

«Милан» каби катта клубларда минимал вазифа деган тушунча мавжуд эмас. Ё ғалаба ёки йўқ. Агар ғалаба бўлмаса, танқидлар пайдо бўлади. Танқиддан қочишнинг ягона йўли — ғалаба қозониш. Бундай буюк жамоани бошқариш имконияти учун танқид — тўланадиган нарх. Биз барча учрашувларда ғалаба қозонишни ва шу орқали финалгача етиб боришни истаймиз», — деди Аморим.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Европа лигаси Европа лигаси
Бугунги янгиликлар