Live
6
Ўзбек

Валверде «Валенсия»дан тушган таклифни рад этди

Футбол
15 сентябр, 12:34
Аввалроқ клуб бош мураббий Карлос Корберанни истеъфога чиқарган эди.
Валверде «Валенсия»дан тушган таклифни рад этди
Фото: Getty Images

«Валенсия» клуби «Барселона»нинг собиқ устози Эрнесто Валвердедан рад жавобини олди.

Marca нашри хабар беришича, 62 ёшли мутахассис клуб раҳбарияти томонидан бош мураббийлик лавозими учун асосий номзод сифатида кўриб чиқилган. Бироқ мураббий «кўршапалаклар» спорт директори Браулио Васкесга бу мавсумда дам олиш ниятида эканлигини билдирган.

Маълумот учун, Васкес ва Валверде аввал 2012/13 йилги мавсумда «Валенсия»да бирга ишлаган.

Аввалроқ клуб бош мураббий Карлос Корберанни истеъфога чиқарган эди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Валенсия Валенсия
Бугунги янгиликлар