«Валенсия» клуби бош мураббий Карлос Корберан ҳамда бош директор Рон Гурле билан шартномани бекор қилди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берди.
Қарор жамоанинг Ла Лигадаги муваффақиятсиз старти фонида қабул қилинган. 43 ёшли Корберан «Валенсия»ни 2024 йил декабридан бери бошқариб келаётганди.
Жамоага вақтинча Оскар Санчес бош мураббий вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Ла Лигада 5-турдан сўнг «Валенсия» атиги 1 очко жамғариб, турнир жадвалининг сўнгги — 20-ўрнида бормоқда. Жамоа ушбу баҳсларда бор-йўғи 1 та гол уриб, ўз дарвозасидан 10 та тўп олиб чиққан.