«Барселона» бош мураббийи Ҳанси Флик «Валенсия»га (5:0) қарши баҳсдан сўнг ўз фикрларини билдирди.
«Ажойиб ўйин бўлди. Ўйинни бошиданоқ назорат қилдик. Мен айнан шуни кўришни истайман. Мен учун энг муҳими - бу уч очко. Албатта, бизда етарли маҳорат бор ва биз бўш жой топамиз. Биз паст блокга қарши яхши ҳужум қила оламиз. Буни кўриш яхши.
Айтишим мумкинки, баҳсни назорат қила олдик, айниқса, бу ҳароратда. 5:0 ҳисобида ҳужум қилишда давом этишимиз керакми ёки йўқми, билмайман. Балки биз ўйинни бироз кўпроқ назорат қилишимиз керак эди. Бизда ҳали кўп ўйинлар бор, шунинг учун иложи борича кучимизни тежашимиз керак», - дея Фликнинг сўзларидан келтиради Marca нашри.
Маълумот учун, «Барселона» 12 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.