Live
2
Ўзбек

Ла Лига. «Депортиво» меҳмонда «Вилярреал»ни мағлуб этди

Футбол
5 сентябр, 17:01
    40+
Ла-Коруня клуби сафарда 2:1 ҳисобида ортда бориб, учрашув якунида ғалабани илиб кетди.
Ла Лига. «Депортиво» меҳмонда «Вилярреал»ни мағлуб этди
Foto: Getty Images
05.09.2026 FT Испания Ла Лигаси Вильярреал Вильярреал 2 : 3 Deportivo de A Coruna Deportivo de A Coruna

Испания чемпионатининг 4-турида «Вилярреал» ўз майдонида «Депортиво»ни қабул қилди. Баҳс меҳмонларнинг 3:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

19-дақиқада Николас Пепе Аёсе Переснинг узатмасидан сўнг ҳисобни очди. Биринчи бўлим якунида «Депортиво» ҳисобни тенглаштирди — Луисми Круз гол урди, Пер-Эмерик Обамеянг эса ассист қайд этди.

76-дақиқада Адама Траоре «Вилярреал»ни яна олдинга олиб чиқди. Бироқ «Депортиво» таслим бўлмади: 79-дақиқада Закария Эддахшури ҳисобни 2:2 кўринишига келтирди. 89-дақиқада эса Обамеянг ғалаба голини уриб, меҳмонларга уч очко тақдим этди.

Ла Лига. 4-тур
Вилярреал — Депортиво 2:3
Голлар:
Пепе 19, Круз 43, Траоре 76, Эддахшури 79, Обамеянг 89.

Вилярреал: Жуниор Луис, Фриман Алекс, Коста Логан (Ахомаш, 83), Вейга Ренато, Кардона Серхи, Пепе Николас, Салиба Натан, Гее Пап (Бюкенен, 63), Молейро Алберто (Комесаня, 63), Перес Аёсе (Микаутадзе, 63), Морено Жерар (Олувасайи, 77).

Депортиво: Рикелме Леонардо, Химо Наварро, Нуби Лука, Хименес Хосе (Касадо, 67), Квалята Жакомо, Луисми Круз (Эддахшури, 77), Сориано Марио (Лоуреиро, 66), Аматуччи Лорензо, Родригес Рики (Эрнандес Еремай, 55), Обамеянг, Нсонго Бил (Траоре, 66).

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Вильярреал Вильярреал
  • Deportivo de A Coruna Deportivo de A Coruna
  • Испания Ла Лигаси Испания Ла Лигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

40+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар