Бугун
22
Ўзбек

Костакурта: «ПСЖ» ҳали ҳам Европанинг энг кучли жамоаси бўлиб қолмоқда»

Футбол
7 сентябр, 02:20
    2
Италиянинг «Милан» клуби собиқ футболчиси ЕЧЛ янги мавсуми фаворитлари ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.
Костакурта: «ПСЖ» ҳали ҳам Европанинг энг кучли жамоаси бўлиб қолмоқда»
Фото: Gettyimages

Италиянинг «Милан» клуби собиқ футболчиси Алессандро Костакурта эртага старт оладиган Чемпионлар Лигасининг янги мавсум фаворитлари ҳақида фикр билдирди.

Унинг фикрича, яққол етакчи охирги икки мавсум ғолиби – Франциянинг «ПСЖ» жамоаси.

«ПСЖ» ҳамон Европада №1 клуб бўлиб қолмоқда. Ҳаттоки Баркола кетганидан кейин ҳам. Мен шу билан бирга «Барселона» ва «Реал»ни ҳам синчковлик билан кузатяпман, сабаби уларда ажойиб таркиб жамланган. «Барселона» Родрини ўз сафига қўшиб олди. Бу жамоа баъзан ҳимояда у қадар ишончли ўйин кўрсата олмаслиги мумкин, аммо ҳужумда исталган рақибни қўрқувга сола олади», - деди Костакурта Football Italia нашрига.

Шунингдек, мутахассис бош соврин учун «Бавария», «Интер» ҳамда инглиз клубларидан бирортаси курашиши мумкинлигини тахмин қилди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • ПСЖ ПСЖ
  • Барселона Барселона
  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Чемпионлар лигаси Чемпионлар лигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

2 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар