UEFA расмий сайти орқали Чемпионлар Лигаси умумий босқичининг 1-тур баҳсларига ҳакамлар тайинланганини маълум қилди.
Унга кўра, «Реал» – «Интер» учрашувини англиялик Майкл Оливер бошқаради. Беллашув 8 сентябрдан 9 сентябрга ўтар кечаси бўлиб ўтади.
Қуйида тур ўйинларининг илк кунида ишлайдиган бош ҳакамлар рўйхати билан танишишингиз мумкин. Қолган беллашув реферилари эса UEFA расмий сайти орқали кейинроқ эълон қилинади.
8 сентябр (сешанба)
- АЕК – ЛАСК: Бош ҳакам — Луис Годинио;
- «Брюгге» – «Астон Вилла»: Бош ҳакам — Сандро Шарер;
- «Боруссия Д» – «Вилярреал»: Бош ҳакам — Симоне Созза;
- «Порту» – «Ман Сити»: Бош ҳакам — Шимон Марчиняк;
- «Лилл» – «Бетис»: Бош ҳакам — Гиоргий Кабаков;
- «Реал» – «Интер»: Бош ҳакам — Майкл Оливер.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади