«Манчестер Юнайтед» сафарда Премер лига 3-тури доирасида «Эвертон» билан баҳс олиб борди (2:2).
Ливрепулликлар икки бор ҳисобда ортда қолаётганига қарамай, сўнгги дақиқаларда дурангга эришди. Брайан Мбеумо ва Бенямин Шешконинг голларига мезбонлар 83-дақиқада Тайрик Жорж ва 90+6-дақиада Эйнсли Мейтленд-Найлзнинг аниқ зарбалари билан жавоб берди.
«Ўйлашимча, «Манчестер Юнайтед» сафарда яхши ҳаракат қилди, ўйинни назорат қилди. Яримҳимоячилар учлиги ўзини чинакамига яхши томондан кўрсата олди. Ўйиннинг боришини инобатга олсак, бундай дуранг – жамоанинг ҳафсаласини пир қилгани аниқ», – дея Уэйн Руни сўзларидан иқтибос келтирди centredevils.
Маълумот учун, Руни футболчилик даврида ҳар икки клуб сафида тўп тепган.
Эслатиб ўтамиз, «қизил иблислар» 3 та турда 4 очко жамғарган бўлса, «Эвертон» ҳисобида 5 очко мавжуд.