«Вулверҳэмптон» қанот ҳужумчиси Матеус Мане ёзги трансфер ойнасида жамоани тарк этиши мумкин эди. Бу ҳақда ТEАМtalk хабар берди.
Манбага кўра, португалиялик футболчини «Ливерпул» ва «Манчестер Юнайтед» ўз сафига қўшиб олишга уринган, бироқ «бўрилар» ҳар икки таклифни рад этган. Клуб айни босқичда Мане сотилмаслигини аниқ билдирган.
Қайд этилишича, Маненинг ўзи раҳбариятдан кетишга рухсат сўрамаган, бироқ фаолиятида янги чақириқни қабул қилишдан хурсанд бўларди.
Вингер ушбу мавсумда барча турнирларда 6 та баҳсда майдонга тушди, бироқ самарали ҳаракат қайд этмади.
Тransfermarkt маълумотларига кўра, Маненинг бозор қиймати 20 миллион еврони ташкил этади.