Англия Премер-лигасининг 3-турида «Нюкасл» ўз майдонида «Борнмут»ни қабул қилди. «Сент-Жеймс Парк» стадионида кечган баҳс 2:2 ҳисобида якунланди.
Меҳмонлар 9-дақиқада Маркус Тавене гол уриши орқали ҳисобни очди. 35-дақиқада «Нюкасл» ҳимоячиси Малек Шау тўпни ўз дарвозасига киритиб қўйди.
«Нюкасл» 37-дақиқада Ҳарви Барнснинг голи эвазига фарқни қисқартирди. 88-дақиқада Жейкоб Ремси ҳисобни тенглаштириб, мезбонларга бир очко олиб берди.
Ушбу натижадан сўнг «Нюкасл» 3 турда 5 очко жамғарди. «Борнмут» эса 2 очко билан қолди.
АПЛ. 3-тур
Нюкасл — Борнмут 2:2
Голлар: Тавене 9, Шау (автогол) 35, Барнс 37, Ремси 88.
Нюкасл: Горничек, Дедич, Тиав, Ботман, Ҳолл, Гонсалес, Майли, Эланга, Виллок, Барнс, Висса.
Борнмут: Петрович, Смит, Ҳилл, Силва, Трюффер, Адамс, Скотт, Раян, Клюйверт, Тавене, Эванилсон.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади