«ПСЖ» собиқ футболчиси Жером Ротен Хвича Кварацхелияни «Олтин тўп» учун асосий даъвогар деб ҳисоблашини билдирди. Бу ҳақда у RMC телеканалидаги Rothen s’enflamme дастурида гапирди.
«Кварада даҳолик бор ва у жамоасига ғалабалар келтирмоқда. Бундан ташқари, у муҳим баҳсларда ғалаба қозонишга ёрдам беради, гол ва голли узатмалар борасидаги статистикаси эса ақл бовар қилмас даражада», — деди Ротен.
Ротеннинг фикрича, футболчининг иқтидорини ҳам ҳисобга олиш керак. У Кварацхелия ва Фабиан Руисни бир даражада баҳолашга қарши эканини таъкидлади.
Маълумот учун, Кварацхелия ўтган мавсум Чемпионлар лигасида 16 та баҳсда 10 та гол ва 6 та голли узатма қайд этди. Лига 1 доирасидаги 28 та баҳсда эса 12 та самарали ҳаракат амалга оширди.