Live
23
Ўзбек

«Ливерпул» спорт директори Ричард Ҳюз билан хайрлашди

Футбол
5 сентябр, 08:43
47 ёшли мутахассис фаолиятида янги чақириқни қабул қилиш истагини билдирган.
«Ливерпул» спорт директори Ричард Ҳюз билан хайрлашди
Foto: Getty Images

Ричард Ҳюз «Ливерпул» спорт директори лавозимини тарк этди. Бу ҳақда клубнинг расмий сайти маълум қилди.

47 ёшли шотландиялик мутахассис «Ливерпул»да 2024 йилдан буён фаолият юритиб келаётганди. Бунгача у 10 йил давомида «Борнмут»да техник директор лавозимида ишлаган.

Маълумотларга кўра, Ҳюз фаолиятини Саудия Арабистонининг «Ал Ҳилол» клубида давом эттириши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, «Ливерпул» Англия Премер лигасининг дастлабки икки турида «Нюкасл» ва «Ноттингҳэм Форест» билан дуранг ўйнаган. Учинчи турда эса «Ипсвич»ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ливерпул Ливерпул
  • Аль-Хиляль Аль-Хиляль
Бугунги янгиликлар