Бугун
215
Ўзбек

Ираола: «Ўйинни анча ишончли назорат қилдик»

Футбол
4 сентябр, 23:50
«Ливерпул» бош мураббийи «Ипсвич» устидан қозонилган ғалабадан сўнг ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.
Ираола: «Ўйинни анча ишончли назорат қилдик»
Фото: Getty Images
04.09.2026 FT Англия Премер-лигаси Испвич Испвич 0 : 2 Ливерпул Ливерпул

«Ливерпул» бош мураббийи Андони Ираола «Ипсвич» устидан қозонилган 2:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.

«Қизиллар» АПЛнинг 3-тури доирасида сафардаги учрашувда Александр Исакнинг дубли эвазига ғалаба қозонди. Швециялик ҳужумчи 6 ва 9-дақиқаларда гол урди.

«Албатта, биринчи ғалаба — ажойиб. Олдинги натижаларни ҳисобга олсак, бизга 3 очко жуда зарур эди.

Бундан ташқари, ўз дарвозамиз дахлсизлигини сақлаб қолдик ва ўйинни анча ишончли назорат қилдик.

Менимча, учрашувни жуда яхши бошладик, аммо иккинчи бўлимда ҳаммаси унчалик силлиқ кечмади. Танаффусдан кейин аввалгидек яхши ўйнай олмадик», — деди Ираола Sky Sports билан суҳбатда.

Маълумот ўрнида, «Ливерпуль» учта турдан сўнг 5 очко жамғарди. 9 сентябр куни мерсисайдликлар Чемпионлар Лигаси доирасида ўз майдонида «Атлетико»ни қабул қилади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Испвич Испвич
  • Ливерпул Ливерпул
  • Англия Премер-лигаси Англия Премер-лигаси
Бугунги янгиликлар