Бугун, 12 ноябр куни халқаро ўртоқлик баҳси доирасида Ўзбекистон ва Россия миллий жамоалари ўзаро майдонга тушади.
«Пахтакор» стадионида бўлиб ўтадиган беллашувни тожикистонлик ҳакам Гулмуроди Садулло бошқаради. Унга қанотларда ФИФА ассистентлари Ҳасан Каримов ва Фарҳод Қуралов ёрдам беради. Баҳсни Ўзбекистонда Futbol TV телеканали орқали жонли эфирда томоша қилиш мумкин.
Маълумот учун, Ўзбекистон ФИФА рейтингида 59-ўринда, Россия эса 35-поғонада бормоқда.
Жамоалар сўнгги бор 2022 йил ноябр ойида ўзаро баҳс олиб борган ва унда 0:0 ҳисоби қайд этилган. Ўзбекистон октабр ойида Жанубий Кореяга 0:2 ҳисобида имкониятни бой берган, Сурия (4:1) ва Эронни (3:1) мағлуб этган. Россия эса Нигерия билан 3:3 ҳисобида дуранг ўйнаган, Намибияни 6:0, Эронни 2:0 ҳисобида таслим этган.
Ўртоқлик баҳси
Ўзбекистон — Россия
12 ноябр. 20:00
Ўзбекистон: Назаров, Каримов, Мозговой, Ғаниев, Шомуродов, Ҳамдамов, Файзуллаев, Эсанов, Муҳаммаджонов, Ўрозов, Абдумажидов.
Россия: Сафонов, Круговой, Силянов, Мелехин, Вахания, Батраков, Кисляк, Обляков, Садулаев, Тюкавин, Гладишев.

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади