«Манчестер Юнайтед» ҳужумкор яримҳимоячиси Бруну Фернандеш август ойининг энг яхши футболчиси деб топилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати ижтимоий тармоқларда маълум қилди.
31 ёшли португалиялик футболчи Англия Премер лигаси 2-турида «Ипсвич»га қарши баҳсда ҳет-трик қайд этди. Шунингдек, «Манчестер Юнайтед» сардори ҳисобида битта голли узатма ҳам бор.
Маълумот учун, Англия чемпионатининг икки туридан сўнг Майкл Кэррик бошқарувидаги жамоа 3 очко билан турнир жадвалининг 11-ўрнида бормоқда.
6 сентябр куни «Манчестер Юнайтед» сафарда «Эвертон»га қарши баҳс ўтказади.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади