«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Майкл Кэррик жамоанинг словениялик форварди Бенямин Шешко ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.
«Бен мунтазам равишда ўзининг жисмоний ҳолатини яхшилаб бормоқда. У бироз дам олиш имконига эга бўлди ва бу жуда муҳим эди. Ҳозир асосийси - олға ҳаракат қилиш ва имкон қадар узоқроқ вақт уни сафда бўлишини тахминлаш, жароҳатлардан ҳимоялаш. Ўтган мавсум у катта прогрессга эришди. У ҳали ҳам жуда ёш ва мослашиш, ривожланишда давом этмоқда, шунинг учун уни олдинда ёрқин келажак кутмоқда», - деди мураббий ВВСга берган интервюсида.
Эслатиб ўтамиз, АПЛ янги мавсумида «МЮ» 2 ўйинда 3 очко жамғариб, жадвалнинг 10-поғонасини банд этган. Шешко ҳозирча гол уришни уддалай олмади.