Бугун
36
Ўзбек

Моуринио: «Агар баҳс дуранг билан тугаганда ҳам хафа бўлардик, мағлубиятдан сўнг ҳолатимизни тасаввур қилаверинг»

Футбол
4 сентябр, 22:30
«Реал» бош мураббийи «Бетис»га қарши учрашув ҳақида ўз фикрларини билдирди.
Моуринио: «Агар баҳс дуранг билан тугаганда ҳам хафа бўлардик, мағлубиятдан сўнг ҳолатимизни тасаввур қилаверинг»
Фото: Getty Images
04.09.2026 FT Испания Ла Лигаси Бетис Бетис 1 : 0 Реал Мадрид Реал Мадрид

«Реал» бош мураббийи Жозе Моуринио Ла Лига 4-тур доирасидаги «Бетис»га қарши учрашув (0:1) ҳақида ўз фикрларини билдирди.

«Менимча, жамоа кучли ўйин ўтказди. Баъзида мағлуб бўласан ва сабабини тушунмайсан, буни қандай изоҳлашни билмайсан.

Биз катта устунликка эга бўлдик. Марказий ҳимоячилар аъло даражада ҳаракат қилди, улар майдондаги барча жараённи назорат қилди. Ҳужумда кўплаб комбинациялар ва гол уриш учун вазиятлар яратдик.

Агар учрашув дуранг билан якунланганида ҳам хафа бўлардик, чунки биз кўпроқ иш қилдик. Мағлубиятдан кейинги ҳолатимизни тасаввур қилинг.

Карлос Эспи фантастик зарба берди. Балки ўша вазиятда офсайд бўлгандир, балки йўқ. Лекин у ўз вазифасини бажарди. Унинг салоҳияти жуда катта ва у ривожланишда давом этади. Мен бу футболчидан жуда мамнунман.

Ўйиндаги баҳсли вазиятлар? Мен уларни батафсил ўрганмадим. Уларни кийиниш хонасида ҳам кўриб чиқмадим, шунинг учун баҳо бера олмайман», — дея Моуринионинг сўзларини келтирди Marca.

Ла Лиганинг 4-туридан сўнг «Бетис» 9 очко билан 3-ўринда бормоқда. Моуринио шогирдлари ҳам 9 очко жамғарган, аммо қўшимча кўрсаткичлар эвазига 2-ўринни эгаллаб турибди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Бетис Бетис
  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Испания Ла Лигаси Испания Ла Лигаси
Бугунги янгиликлар