FIFA эркаклар футболида ёзги трансферлар ойнаси даврида клубларнинг халқаро трансферларга рекорд даражада маблағ сарфлаганини маълум қилди.
Халқаро футбол федерацияси маълум қилишича, 1 июндан 2 сентябрга қадар мамлакатлар ўртасида 12 575 та трансфер расмийлаштирилган. Клублар янги футболчиларни таркибига қўшиш учун жами 9,89 миллиард доллар сарфлаган.
2026 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок этган 260 нафардан ортиқ футболчи клубини ўзгартирди. Клублар уларнинг трансферлари учун 3,3 миллиард доллардан зиёд маблағ сарфлаган.
Аёллар футболида ҳам трансферлар бўйича янги рекордлар ўрнатилди: харажатлар 2025 йилга нисбатан икки баравардан кўпроқ ошиб, 28,6 миллион долларга етди. Трансферлар сони эса 1400 тадан ошди.
Ёздаги трансферлар учун 9,89 млрд доллар сарфланди. Бу — рекорд
Футбол
3 сентябр, 23:23
1
1 июндан 2 сентябргача 12575 та трансфер расмийлаштирилди.
Foto: Getty Images
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади