Бугун
36
Ўзбек

Жавоҳир Синдаров 1 млн доллар мукофот жамғармасига эга турнирда қатнашади

Бошқа спортлар
4 сентябр, 00:50
У билан бир жамоада Бибисара Асаубаева ҳам бор.
Жавоҳир Синдаров 1 млн доллар мукофот жамғармасига эга турнирда қатнашади
Foto: UzChess

Ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдаров Ҳиндистонда бўлиб ўтадиган нуфузли франчайзинг мусобақаси — Tech Mahindra Global Chess League (GCL) турнирида иштирок этади, деб хабар беради UzChess.

Мусобақа 5-13 cентябр кунлари Ҳиндистонда бўлиб ўтади.

Синдаров ушбу мавсумда American Gambits жамоасида ҳаракат қилади ва жамоанинг биринчи — Icon тахтасида дона суради.

Жавоҳирдан (2778) ташқари унинг жамоасида Ниҳал Сарин (2718), Даниил Дубов (2654), Бибисара Асаубаева (2480), Сара Ҳадем (2414), Марк Андрия Маурицци (2612) ҳам бор.

American Gambits jamoasi tarkibi
Foto: Getty Images
Бугунги янгиликлар