Бугун
36
Ўзбек

«Андижон» Туркиядаги меҳмонхонадан қарзи йўқлигини маълум қилди

Футбол
4 сентябр, 02:15
Клуб аллақачон тўловларни амалга оширган.
«Андижон» Туркиядаги меҳмонхонадан қарзи йўқлигини маълум қилди
Foto: Andijon FC

«Андижон» клуби Туркиядаги йиғин давомида қолиб кетган қарзлари аллақачон тўлангани ҳақида хабар берди.

«Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда «Андижон» футбол клубининг жорий йил қишки тайёргарлик йиғинини Туркиянинг Анталия шаҳрида ўтказгани ҳамда йиғин давомида DILAHAN TURIZM ТAS.TIC.LTD.STI. компаниясидан қарздорлиги билан боғлиқ турли маълумотлар тарқалмоқда.

«Андижон» футбол клуби мазкур ҳолат юзасидан шуни маълум қиладики, жамоанинг Анталиядаги ўқув-машғулот йиғини давомида юқорида номи қайд этилган компания хизматларидан фойдаланилган ва ушбу ҳамкорлик доирасида муайян молиявий мажбуриятлар мавжуд бўлган.

Клуб томонидан аллақачон тўловлар белгиланган тартибда тўлиқ қопланган.

«Андижон» футбол клуби ўз зиммасидаги молиявий мажбуриятларга масъулият билан ёндашади.

Шу муносабат билан клуб ижтимоий тармоқларда тарқалаётган хабарларни бир томонлама талқин қилмасликка, расмий манбаларга таяниб фикр билдиришга чақиради.

«Андижон» футбол клуби ҳамкорлар билан ўзаро ҳурмат, ишонч ва масъулият тамойилларига амал қилган ҳолда ўз фаолиятини давом эттиради»
, — дейилади хабарда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Андижон Андижон
  • Ўзбекистон Суперлигаси Ўзбекистон Суперлигаси
Бугунги янгиликлар