«Манчестер Юнайтед» клуби ва Португалия миллий жамоаси собиқ яримҳимоячиси Луиш Нани Қозоғистоннинг Актобе шаҳрида 6 нафар фарзанди бор, шу вақтгача ижарада яшаган кўп болали оилага янги хонадон совға қилди. Бу хайрия тадбири 2 сентябр куни бўлиб ўтди.
Уй футболчининг шахсий маблағига олингани тасдиқланмаган. Хабарларда бу иш Қозоғистондаги «Ҳарекет» хайрия жамғармасининг ижтимоий лойиҳаси доирасида амалга оширилгани ёзилган.
Ҳозирда «Актобе»да ўйнаётган 39 ёшли Нани оилага калитни шахсан ўзи топширган.
Луиш ўзининг болаликда камбағал оилада катта бўлганини айтиб, уларнинг қувончини яхши тушунишини билдирган.
Маълумот учун, футболчи бу мавсумда Қозоғистон чемпионатида 17 ўйинда 1 та гол урди ва 4 та голга ассистентлик қилди.
Нани Қозоғистондаги 6 болали оилага янги хонадoн калитини топширди
Футбол
4 сентябр, 02:37
10+
Оила шу вақтгача ижарада яшар эди.
Foto: Getty Images
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади